Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кадастр агентлигига янги директор тайинланди
Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси бошқаруви раиси сифатида ишлаб келаётган Фаррух Пўлатов Кадастр агентлиги директори лавозимига тайинланди.
Фото: KUN.UZ
Фаррух Пўлатов Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Nigoh Telegram канали хабар бермоқда.
Шу кунга қадар у «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси бошқаруви раиси сифатида фаолият юритган.
Аввалроқ, Кадастр агентлиги собиқ директори Фазлиддин Умаровнинг Самарқанд шаҳрининг ҳокими этиб тайинлангани хабар қилинганди.
Маълумот учун, 1979 йилда туғилган Фаррух Пўлатов «Ўздонмаҳсулот» раиси лавозимига келгунга қадар Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти (ҳозирги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти) Фарғона бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган. Шунингдек, Фарғона ва Наманган вилоятлари прокуратура органларида турли лавозимларда фаолият юритган.
Мавзуга оид
19:50 / 23.04.2026
“Жаримаси катта бўлади” – солиқ раиси ЯТТ шаклида чек бераётган кафеларни огоҳлантирди
11:33 / 23.04.2026
Нақдсиз савдо бўйича янги талаблар юмшатилиши мумкин
22:32 / 17.12.2025
Юнусобод ва Сергели туманларига янги ҳоким тайинланди
18:59 / 17.12.2025