Ўзбекистон | 18:28 / 26.09.2024
26359
1 дақиқада ўқилади

Пенсия тизими ислоҳ қилинади

2025 йил 1 мартга қадар давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепцияси лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Вазирлар Маҳкамаси томонидан «Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» қарор қабул қилинди.

Қарорга кўра, амалдаги давлат пенсия таъминоти тизимида мавжуд муаммоларни таҳлил қилиш ҳамда илғор хорижий тажриба асосида пенсия таъминоти тизимининг барқарорлигини таъминлаш ва ижтимоий адолатни мустаҳкамлашга қаратилган таклифларни тайёрлашга маъсул ишчи гуруҳ ташкил этилди.

Ишчи гуруҳ 2025 йил 1 мартга қадар давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқиши ва киритиши лозим.

Ишчи гуруҳга белгиланган вазифаларни амалга оширишда вазирлик ва идоралар, илмий ва таълим ташкилотлари, халқаро ташкилотлар мутахассисларини, шунингдек, маҳаллий ҳамда хорижий эксперт ва маслаҳатчиларни жалб қилиш ҳуқуқи берилган.

Ишчи гуруҳга бош вазир ўринбосари, иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров раҳбарлик қилади.

Мавзуга оид