Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марказий банк тўғрисидаги қонун янги таҳрирда ишлаб чиқилади
Фото: KUN.UZ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган тегишли фармон билан Марказий банкнинг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тасдиқланди. Бу ҳақда ҳукуматдаги ахборот манбаси таяниб Kun.uz мухбири хабар беради.
Маълум қилинишича, Марказий банк норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни замонавий банк хизматларини кўрсатиш учун тўсиқларни бартараф этиш ва шароит яратишни таъминлаши назарда тутилмоқда. Унга кўра, чакана хизматларга ихтисослашган «рақамли» банклар ва банк бўлинмаларини ташкил этиш, инновацион банк технологияларидан фаол фойдаланган ҳолда масофавий банк хизматлари кўрсатишни такомиллаштириш мақсадида тизимини танқидидй қайта кўриб чиқиш белгиланмоқда.
Бундан ташқари, 2018 йил 1 сентябрь кунига қадар илғор хорижий тажриба ва умумэътироф этилган нормалар ва стандартларни чуқур ўрганиб, ихтисослашган халқаро молия институтларининг тегишли эксперт хулосалари асосида «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ҳамда «Банк ва банклар фаолияти тўғрисида»ги қонунлари лойиҳалари янги таҳрирда ишлаб чиқилади.
Мавзуга оид
18:10 / 28.03.2026
Фуқароларга ўз номига кредит расмийлаштирилгани ҳақида хабар берувчи хизмат йўлга қўйилди
16:44 / 28.03.2026
Марказий банк ҳисобварақлар ўртасида A2A ўтказмаларни ишга туширди
16:34 / 28.03.2026
“Картани тўлдириш комиссияларини Марказий банк тартибга солмайди” — Нодир Сайдуллаев
13:16 / 26.03.2026