Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МЖтК буткул қайта кўриб чиқилади
Ўзбекистонда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг янги таҳрири ишлаб чиқилади. Президент фармойишига асосан, бу билан шуғулланувчи Идоралараро комиссия ва Адлия вазирлигида ишчи гуруҳ тузилди.
Фото: ejarima.uz
Фармойишга кўра, янги таҳрирдаги МЖтК лойиҳаси 2027 йил 1 апрелгача манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилиши ҳамда жамоатчилик муҳокамасидан ўтказган ҳолда кўриб чиқиш учун Администрацияга киритилиши керак.
МЖтКни янгилаш жараёнида маъмурий ҳуқуқбузарликлар замонавий шарт-шароитлардан келиб чиқиб қайта кўриб чиқилади, шу жумладан, аҳамиятини йўқотган ҳуқуқбузарликлар бекор қилиниб, юридик ва жисмоний шахслар, давлат ва жамият манфаатларига, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботга таҳдид солаётган ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик чоралари такомиллаштирилади ва янгилари киритилади.
Адлия вазирлигидаги ишчи гуруҳга вазирнинг биринчи ўринбосари Маҳмуд Истамов бошчилик қилади. У етак мутахассис ва олимларни ишчи гуруҳ таркибига киритиш ҳуқуқига эга.
Ишчи гуруҳ янги МЖтКни ишлаб чиқишда илғор халқаро тажриба, умумэътироф этилган норма ва стандартларни ўрганиб чиқади.
Илмий доиралар, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда учрашувлар, семинарлар, давра суҳбатлари ва матбуот анжуманлари ўтказиш кўзда тутилган.
Мавзуга оид
07:18 / 05.05.2026
Сувни ифлослантирганлик учун жарима миқдори кескин оширилди
20:40 / 04.05.2026
96 минг сўмлик ҳаракат учун 140 млрд сўм жарима — мутахассис тадбиркорларни банкрот ҳолатига олиб келаётган маркировка жарималари ҳақида
18:30 / 21.04.2026
Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузгани учун мансабдор шахс жавобгарлиги кучайтирилади
10:38 / 21.04.2026