Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон фуқароси Россиядан экстрадиция қилинмоқда
Ўзбекистон фуқароси олий таълим муассасаларига киритиб қўйишини айтиб, фирибгарлик содир этгани учун Россиядан экстрадиция қилинмоқда.
Россия назорат органининг маълумотларига кўра, ўз танишлари ва бошқаларнинг ёрдами билан Ўзбекистон фуқароси фирибгарлик ва ишончни суиистеъмол қилган ҳолда, тўрт кишининг жами 21 минг долларини қўлга киритган.
Саратов области фирибгарлик ва пора беришга ундашда айбланган шахсни Ўзбекистон Республикасига топшириш ниятида. Бу ҳақда область прокуратураси хабар берди, унинг ходимлари экстрадиция текширувини ўтказдилар.
1979 йилда туғилган фуқаро Ўзбекистон ўқув юртларига киришга ёрдам бериш баҳонаси билан бировнинг мулкини ўзлаштиришда айбланмоқда. Назорат органининг маълумотига кўра, у ўз танишлари ва бошқа шахсларнинг ёрдами билан алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш орқали тўрт кишининг жами 21 минг АҚШ долларини эгаллаб олган.
Ҳозирги вақтда Россия Федерацияси Жазони ижро этиш хизмати органлари фуқарони Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимларига топширишни ташкиллаштирмоқда.
Мавзуга оид
20:16 / 03.06.2026
Украина навбатда: Зеленский урушни тўхтатиш бўйича музокаралар ҳақида гапирди
09:00 / 03.06.2026
“Толибон” ва Россия: ҳарбий яқинлашув нимани англатади?
08:48 / 03.06.2026
ЕИ украиналик эркаклар учун вақтинчалик ҳимоя мақомини чеклаши мумкин
08:41 / 03.06.2026