Ўзбекистон | 21:05 / 24.02.2023
43253
2 дақиқада ўқилади

Президент: ОАВни ҳеч қачон ёпмайман

Давлат раҳбари ҳар куни интернетни ўқиши ва унда билдирилган фикрларни қайд этиб бориши ҳақида айтган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев Қарши шаҳридаги Янги Батош маҳалласидаги 71-мактабда ўқитувчилар, фахрийлар билан суҳбатлашиб, сўз эркинлиги ва очиқлик масаласига тўхталди.

«Ёпиқ давлат бўлиб, оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватламаганимиз учун халқнинг овозини эшитмадик.

Эркинлик нафаси ёқадими? Менга ёқади. 

Тўғри, менга бундай ишлаш қийинроқ. Ҳамма айтади, э, ёпиб қўй, дейди. Йўқ, ёпмайман.

Яна олдингидек, прокурор, СНБ, текширувчи бўлаверсинми? Биз ниятимизга етдикми? Биримиз икки бўлдими?

Шунинг учун, эркинлик нафасини, оммавий ахборот воситаларини дўст биламиз. Гапирсин, адолатли гапирсин. Танқид қилсин, тўғри танқид бўлсин. Шу қишлоққа, мактабга, таълимга фойдаси бўлса, нур устига нур.

Мен ҳар куни ўқийман, интернетни ҳам ўқийман. Ким қандай гапирганини вақтим борича, қўлимга қалам олиб, ўзимга ёзиб оламан. Барибир 10 та фикрдан 9 таси тўғри бўлиб чиқади. Бу тўғри йўналишми? Агар бизда [ОАВ] ёпиқ бўлса, сизларни ҳам ҳеч ким эшитмайди», дейди давлат раҳбари.

Мавзуга оид