Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сентябрдан мактаб директорларининг маоши оширилади
1 сентябрдан эътиборан, мактаб директорларининг ойлиги 20 фоизга, директор ўринбосарларининг ойлиги 15 фоизга оширилади. 1 январдан бошлаб юқори самарадорлик кўрсатган мактаб директорлари 20 фоиз, ўринбосарлари эса 10 фоиз устама олиши мумкин бўлади. Боғча мудирларининг ҳам маоши кўтарилмоқда.
Фото: Kun.uz
Ўзбекистонда мактаблар ва боғчалар раҳбарининг ойлиги оширилмоқда. Бу – жорий йил март ойида қабул қилинган президент фармонида кўзда тутилган.
Фармонга кўра, 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб:
- мактаб директори лавозимининг базавий тариф ставкаси 20 фоизга;
- мактаб директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаси 15 фоизга оширилади.
I ва II гуруҳга кирувчи боғча директорлари лавозимларининг базавий тариф ставкалари тегишлича III ва IV гуруҳдаги мактаб директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаларига тенглаштирилади (яъни оширилади).
Аввалроқ янги ўқув йилидан бошлаб мактаб директорлари ва ўринбосарлари ҳамда боғча мудираларининг иш ҳақи 7-10 миллион сўмдан ошиши айтилганди.
Юқоридаги фармонга асосан, 2026 йил 1 январдан бошлаб, мактабларнинг директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан директор ва унинг ўринбосарларига фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари (KPI) натижасига кўра 20 ва 10 фоиз миқдорида ҳар ойлик устамалар белгиланади.
Мавзуга оид
20:14 / 16.12.2025
Тошкентда 75 тадан мактаб ва боғча етишмаяпти
08:42 / 08.12.2025
Синфни ўзгартириш: ота-оналар қандай тартибда мурожаат қилади?
10:40 / 04.12.2025
Мактаб ва боғчалар қурилишини молиялаштириш маҳаллий бюджетларга ўтказилади
12:24 / 19.11.2025