Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жапаров бош прокурорнинг биринчи ўринбосарини ишдан бўшатди
Аввалроқ Қирғизистон парламенти спикери, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси ҳамда унинг ўринбосарлари истеъфоси эълон қилинганди.
Боймирза Маатов (чапда) ва Малик Бектурғанов
Қирғизистон Бош прокуратурасида кадрлар алмашинуви юз берди. Бу ҳақда мамлакат президенти Садир Жапаров маъмурияти матбуот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, Боймирза Маатов бош прокурорнинг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди. У мазкур лавозимда 2024 йилдан буён ишлаб келаётган эди.
Унинг ўрнига Малик Бектурғанов тайинланган. У бунгача бош прокурор ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.
Шунингдек, Жапаровнинг фармони билан Залқарбек Ақназаров бош прокурор ўринбосари этиб тайинланган.
Аввалроқ Қирғизистон парламенти (Жогорку Кенеш) спикери (тўроға) Нурланбек Турғунбек ўғли (Нурланбек Шакиев) истеъфога чиққанини эълон қилганди.
10 феврал куни Садир Жапаров мамлакат Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиевнинг ваколатларини муддатидан олдин тугатиш тўғрисидаги фармонини имзолаганди.
Шунингдек, унинг ўринбосарлари – Даниэл Рисалиев, Қурбонбек Авазов, Элизар Сманов ҳамда Хавфсизлик кенгаши котиби Рустам Мамасодиқов ҳам лавозимидан озод этилган.
Жапаров «Хабар» ахборот агентлигига берган интервюсида мамлакат манфаатини ўйлаб ушбу қарорни қабул қилганини айтган.
Мавзуга оид
18:59 / 02.04.2026
Қирғизистонда Россия қирувчи самолётларининг машғулотлари тўхтатилди
21:08 / 01.04.2026
Қирғизистонда Қамчибек Ташиевнинг укаси коррупцияда гумон қилиниб қўлга олинди
18:20 / 30.03.2026
Қирғизистон илк бор ўз миллий валютасини мустақил чоп этишни бошлади
15:56 / 25.03.2026