3 нафар собиқ судя қамоққа олинган
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг бир нафар ва Зангиота туманлараро иқтисодий судининг икки нафар собиқ судьялари жиноят иши доирасида эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.
Kun.uz аввалроқ Тошкентда иқтисодий судларнинг икки нафар судьясига нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берган эди. Судьялар ноқонуний эгалланган ер участкалари бўйича ишларни манфаатдорлар фойдасига ҳал қилиб берганликда гумонланаётган эди.
Kun.uz манбасига кўра, Бош прокуратуранинг Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси олиб бораётган дастлабки тергов даврида Жиноят кодексининг 205-моддаси (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва бошқа моддалари билан айбланаётган 3 нафар собиқ судьялар эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.
Қамоққа олинганларнинг икки нафари Зангиота туманлараро иқтисодий суди собиқ судьяларидир.
Улар мансаб ваколатидан фойдаланиб давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказганликда гумонланяпти.
Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати раҳбари Турсунали Акбаров Kun.uz мухбирининг сўровига жавоб бераркан, бу судяларнинг ваколат муддатлари жиноят иши қўзғатилишидан аввалроқ тугатилгани, тергов жараёнлари кетаётгани бехабар эканини маълум қилди.
Аввал ҳам ёзганимиздек, бу – Судялар олий кенгашининг маълумотларни тўлиқ беришдан қочиши билан боғлиқ илк ҳолат эмас.
Бош прокурорнинг матбуот котиби Хаёт Шамсутдинов бу маълумотни инкор этмади, аммо шу билан бирга тасдиқлагани ҳам йўқ.
Мавзуга оид
16:37
Шавкат Мирзиёев: Тадбиркор — иқтисодиёт пойдевори, давлат таянчи
10:51
Тошкент аэропортида эшитиш қобилияти чекланган шахслар иш бошлади
17:48 / 22.11.2024
Жисмоний шахсларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тартиби белгиланди
17:02 / 22.11.2024