Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон армияси ҳарбий салоҳият бўйича Марказий Осиёда биринчи ўринни эгаллади
Фото: KUN.UZ
Ўзбекистон янгиланган Global Firepower Index – 2021 рейтингида дунёда 51-ўрин, Марказий Осиёда эса биринчи ўринни эгаллади.
Рейтингга кўра, Марказий Осиё давлатлари орасида Ўзбекистон армияси ҳарбий салоҳият бўйича биринчи ўринни эгаллади. Қозоғистон - 61, Афғонистон - 75, Туркманистон -86, Қирғизистон - 93, Тожикистон - 99-ўриндан жой олди.
2021 йилда ҳарбий қудрати бўйича Ўзбекистон билан солиштириш мумкин бўлган мамлакатлар орасида Беларус, Марокаш ва Португалия бор.
Собиқ СССР давлатлари орасида Ўзбекистон тўртинчи ўринни эгаллаб, фақат Россия (2-ўрин) ва Украина (25-ўрин) армияларидан ортда қолди. Ҳарбий қудрат бўйича деярли бир хил даражада бўлган Беларус 50-ўринни эгаллади.
Аввалроқ, Ўзбекистонда йирик калибрли пулемёт билан жиҳозланган ва масофадан бошқариладиган жанговар модул ишлаб чиқарилганди.
Мавзуга оид
07:44
Рейтинг: дунёдаги энг қудратли 50 та армия
15:08 / 14.01.2026
Соловёв Ўзбекистонда номақбул шахс деб эътироф этилиши керак — Бобур Бекмуродов
11:48 / 12.01.2026
Россиялик пропагандачи Соловёв Марказий Осиёда ҳам «СВО» бошлаш кераклиги ҳақида гапирди
15:22 / 07.01.2026