Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Светофорлар “ақлли” тизимга уланади: транспорт оқимига қараб автоматик мослашади
Тошкент шаҳрида замонавий интеллектуал транспорт тизими жорий этилиб, светофорлар “ақлли” бошқарувга уланади ва транспорт оқимига қараб автоматик мослашади. Видеокузатув ва сенсорлар орқали йиғилган маълумотлар асосида жамоат ва махсус транспорт ҳаракатига устуворлик берилиши кўзда тутилган.
Фото: Kun.uz
Тошкент шаҳрида транспорт ва йўл инфратузилмасини бошқаришни замонавий даражага олиб чиқиш мақсадида ахборот технологиялари билан интеграциялашган интеллектуал транспорт тизими ишлаб чиқилмоқда. Бу президентнинг пойтахт транспорт тизимини такомиллаштиришга оид қарори ижроси доирасида амалга оширилмоқда.
Қарорга кўра, интеллектуал транспорт тизими доирасида видеокузатув камералари ва турли сенсорлар орқали транспорт, пиёда ва йўловчи оқимлари тўғрисидаги маълумотлар йиғилади. Ушбу маълумотлар асосида ҳаракат таҳлил қилиниб, светофорларни бошқариш, светофор фазаларини реал вақт режимида автоматик мослаштириш тизими йўлга қўйилади.
Шунингдек, агар ҳаракат жадвалидан четга чиқиш ҳолатлари кузатилса, махсус ва жамоат транспорти воситалари ҳаракатига устуворлик берилади. Яъни “ақлли” тизим автобуслар ва махсус техникаларнинг белгиланган жадвалда ҳаракатланишини таъминлашга хизмат қилади.
Интеллектуал тизим доирасида автотранспортлар, жумладан, махсус техникалар ҳаракати доимий мониторинг қилинади, қурилиш ва махсус техникаларнинг механизмлари иши назорат қилиб борилади. Шу билан бирга, йўл-транспорт ҳодисаси хавфи юқори бўлган ҳудудлар аниқланиб, уларни камайтириш бўйича тегишли тавсиялар ишлаб чиқилиши кўзда тутилган.
Мазкур чора-тадбирлар Тошкент шаҳрида йўл ҳаракати хавфсизлигини ошириш, тирбандликларни қисқартириш ва жамоат транспортининг самарадорлигини оширишга қаратилган.
Мавзуга оид
21:26 / 07.12.2025
Тошкентда ҳавони ифлослантираётган корхона раҳбарига чора кўрилди
21:38 / 06.12.2025
Тошкентда жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди
15:27 / 06.12.2025
Тошкент–Гоа йўналишида тўғридан тўғри рейслар йўлга қўйилди
18:42 / 05.12.2025