Жамият | 20:32 / 22.01.2025
31812
2 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда мактаб директори ўқитувчиларга форма учун пул йиғишга кўрсатма берди

Директор формаси йўқ ўқувчини мактаб дарвозасидан ташқарига чиқариб юборишини айтган. Ҳолат Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан ўрганилиб, директор жаримага тортилди.

Фото: Видеодан кадр

Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ўқитувчиларга форма учун пул йиғиш бўйича кўрсатма берган директорга чора кўрилганини маълум қилди.

Ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳридаги 23-умумтаълим мактаб директори Ф.Ш. ўқувчилар формаси учун пул йиғими ташкил этгани тасвирланган видео тарқалди. У ўқитувчиларга видеомурожаат йўллаб, 70 мингдан йиғишни, формаси йўқ ўқувчини эса мактаб дарвозасидан ташқарига чиқариб юборишини айтган.

Ҳолат бошқарма масъул ходимлари томонидан ўрнатилган тартибда ўрганиб чиқилган. Аниқланишича, мактаб директори Ф.Ш. ҳақиқатан мактаб ўқитувчиларига 2025 йилнинг 21 январ куни мактабнинг Telegram гуруҳига ведеомурожаат қилиб, барча ўқувчиларга «жакет» олиниши мақсадида кўрсатма берган.

Натижада, мактаб директори Ф.Ш.га нисбатан бошқарма бошлиғининг 2025 йил 22 январдаги тегишли буйруғига асосан ўртача ойлик иш ҳақининг 25 фоизи миқдорида жарима интизомий жазо чораси қўлланган. Шунингдек, мактаб жамоасига келгусида ушбу ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича тушунтириш берилиб, синф раҳбарлардан тушунтириш хатлари олинган.

«Таълим ташкилотида мажбурий тартибда ўқувчиларнинг форма кийишига доир пул маблағларини йиғиш, ташкил этиш, қатъиян тақиқланади. Бу каби салбий ҳолатларини Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси кескин қоралашини маълум қиламиз», — дейилади мурожаатда.

Эслатиб ўтамиз, август ойида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи Азамат Камолов 2024/2025 ўқув йилида мактабларда ўқувчилар учун мажбурий форма жорий этилмаслигини маълум қилганди. «Ҳар йили ҳар бир мактаб томонидан ўз низоми бўйича белгиланган форма танлаб олинади. Ҳозирга қадар ўқувчилар бир хил форма кийсин, деган қаттиқ талаб қўйилмади. Демак, бу йили ҳам мактабларда мажбурий форма жорий этилмайди», деганди у.

Мавзуга оид

Эълонлар

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани