Қарши шаҳри ҳудуди қарийб 2 баробар кенгаяди
Қашқадарё вилояти марказининг бош режаси тасдиқланди.

Вазирлар Маҳкамасининг «Қарши шаҳрининг бош режасини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Тасдиқланган бош режага кўра, Қашқадарё вилояти маркази 18 йил ичида Косон, Қарши ва Кўкдала туманлари ҳудудига 7 минг 767 гектарга, яъни қарийб 2 баробар кенгаяди.
Қарши шаҳрининг ҳудуди ҳозирги пайтда 8 минг 308,9 гектарни ташкил этади, 2030 йилнинг охирига қадар (биринчи навбатда) 11 минг 26,8 гектар, 2042 йил якунигача (ҳисоб даврида) эса 16 минг 73,6 гектаргача ўзгаради.
Қайд қилинишича, шу йилларда шаҳар аҳолиси сони 300 минг кишидан 470 минг кишигача кўпайиши кутилмоқда, уй-жой фонди эса 3 миллион 992,27 минг квадрат метрдан 10 миллион 810 минг квадрат метргача ошиши режа қилинган. Шунда уй-жой билан таъминланиш даражаси бир кишига ўртача 14,1 квадрат метрдан 2042 йилда 23 квадрат метргача кўтарилади. Эътиборлиси, шаҳар уй-жой фондининг умумий майдонида 2-3 ва 4-5 қаватли уйларнинг ҳиссаси кескин камайиб, 7, 12, 14 ва 16 қаватли уйларнинг ҳиссаси эса, аксинча, ортади, 9 ва 20 қаватли уйлар барпо этилади.
Қарши шаҳрининг бош режасига мувофиқ, аҳолининг ижтимоий соҳа объектларига бўлган талабини амалдаги меъёрларга мослаштириш асносида соҳа кўрсаткичлари жадал суръатларда ўзгаради. Масалан, мактабгача таълим ташкилотларининг қуввати ҳозирги 11,8 минг ўриндан 29 минг 140 ўрингача, умумтаълим мактаблари қуввати эса мос равишда 38 минг ўриндан 74 минг 260 ўрингача ошади. Худди шу тарзда шаҳардаги шифохона ва поликлиникалар, дўконлар ва умумий овқатланиш корхоналари, клублар ва маданият саройлари, театр ва кинотеатрлар, меҳмонхоналар ва маиший хизмат кўрсатиш корхоналарининг ҳам хизмат қамрови кенгаяди.
Тавсия этамиз
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов
Ўзбекистон | 19:45 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
Ўзбекистон | 19:31 / 15.04.2025
Жонни хатарга қўйиб... “Ошқозон”сиз озиш орзуси ҳақида
Жамият | 17:46 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ремонтада бўлмади. «Арсенал» «Реал»ни тождан маҳрум этди
Спорт | 03:04
-
Лондон ва Париж мигрантлар алмашинуви бўйича келишувни муҳокама қилмоқда
Жаҳон | 01:01
-
Россияда давлатга хиёнат учун судланганлар сони СССР давридан бери рекорд кўрсаткичга чиқди
Жаҳон | 00:29
-
Хоразмда фуқароларга сохта диплом олиб берган шахс ушланди
Жамият | 23:57 / 16.04.2025
Мавзуга оид

13:05 / 14.04.2025
Ural Airlines'нинг Қарши - Москва рейси техник сабабларга кўра бекор қилинди

18:13 / 31.03.2025
Қарши шаҳрида ўзбек-немис қўшма мактаби ташкил этилади

16:09 / 28.03.2025
Қаршида солиқ инспекцияси ходими пул талаб қилиб олганида ушланди

16:04 / 26.03.2025