Ўзбекистон | 11:45 / 24.02.2026
3606
1 дақиқада ўқилади

Ҳар пайшанба — вазирлик ва ҳокимликларда «Ёшлар куни» бўлади

Мамлакатда ҳар ҳафтанинг пайшанба куни вазирликлар, идоралар ва ҳокимликларда «Ёшлар куни» ўтказилиши белгиланди. Бу кунда соҳага масъул раҳбарлар маҳалла, мактаб ва техникумларга чиқиб, ёшларнинг мурожаат ва муаммоларини тинглаб, ечим топиши керак бўлади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Янги тартибга кўра, «Ёшлар куни»да соҳа раҳбарлари жойларга бориб, ёшлар билан бевосита мулоқот қилади ҳамда уларни қийнаётган масалаларни ҳал этиш чораларини кўради.

Қайд этилишича, ҳокимлар ёшларга мос савдо-сервис лойиҳаларини амалга оширади, ёшларнинг таълим олиши, спорт билан шуғулланиши, касб ва тил ўрганиши, ишга жойлашиши ёки тадбиркорлик билан шуғулланишига кўмаклашади. Шунингдек, стартапчилар билан учрашувлар ўтказилиб, уларни қўллаб-қувватлаш учун алоҳида маблағ ва грантлар ажратилиши белгиланган.

Бундан ташқари, энг яхши томорқачи, фермер, саноатчи, стартапчи, ижодкор, маънавият ва бошқа йўналишларда фаол ёшлар учун қизиқарли мавзуларда танловлар ҳамда ярмаркалар ўтказилиши режалаштирилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид