Жаҳон | 09:57 / 08.10.2022
32195
1 дақиқада ўқилади

Қримга ўтадиган Керч кўпригида ёнғин содир бўлди

Қрим яриморолини Россиянинг қуруқликдаги қисми билан боғловчи Керч кўпригида йирик ёнғин содир бўлди. Ёнғин видеолари ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Видеодан кадр

Кўприкнинг поезд ўтадиган қисмида ёнғин содир бўлган. Видеода ёнилғи ортилган систерна ёнаётгани кўринади. Шунингдек, кўприкнинг автомобил ҳаракатига мўлжалланган қисми ҳам зарарланган, бир қисми упирилиб ҳам тушган.

Воқеа жойидан видео жойлаган гувоҳларнинг айтишича, нимадир учиб келган. Айни дамда кўприк автомобиллар ҳаракати учун ёпилган.

Маълумот учун, Россия 2014 йил Украинанинг Қрим яриморолини эгаллаб олгач, ҳудудни Россиянинг қуруқликдаги қисми билан боғлаш учун Керч кўпригини қурган эди. Украина уруш бошланганидан буён Қрим кўпригига зарба беришга ҳақли эканини айтиб келади. Ҳозирча расмий Киев ва Москва ҳолатга муносабат билдирмаган.

Мавзуга оид