Жаҳон | 14:01 / 22.10.2016
5563
1 дақиқада ўқилади

КХДР БМТ ХКнинг резолюциясини ноқонуний деб баҳолади

Фото: RIA

КХДР ҳукумати БМТ Хавфсизлик кенгашининг ушбу мамлакатга қарши қабул қилган санкцияли резолюциясини ноқонуний деб ҳисоблашини билдирди. Бу ҳақда, РИА «Новости» агентлиги КХДРнинг БМТдаги доимий вакили хабарига асосланган ҳолда маълум қилмоқда

«КХДРга қарши қаратилган ва ХК томонидан қабул қилинган резолюция ноқонуний ва ғаразли ҳужжатлар ҳисобланиб, Қўшма Штатлар томонидан уюштирилган ҳамда БМТ низоми ва бошқа халқаро меъёрларни бузади», — дейилади баёнотда. 

Таъкидланишича, расмий Пхеньян БМТ котибиятига мурожаат қилиб, «БМТ ХК томонидан КХДРга нисбатан қабул қилинган резолюциянинг ҳуқуқий асосини аниқлашни сўраган».

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид