Жамият | 12:01 / 24.09.2025
24189
1 дақиқада ўқилади

Тадбиркор савдо дўконида калтакланди: жабрланувчида тутқаноқ кузатилган

Ижтимоий тармоқларда Ургут туманида тадбиркор савдо дўкони ичида аёвсиз калтакланаётган видеолавҳа тарқалди. Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилганини Kun.uz’га маълум қилди.

Кадрларда жабрланувчи ерга қулагани, тутқаноқ тутиб, қалтироқ ҳолатига тушгани кўринади. Уни ажратиб қолишга уринган одамларга ҳам зўравон шахснинг шериклари қаршилик қилгани тасвирда акс этган.

ИИБ маълумотига кўра, 2025 йил 22 сентябр куни соат 18:30 ларда Ургут тумани Мерганча маҳалласида жойлашган дўконлардан бирида 1993 йилда туғилган Х.М. уч нафар таниши билан бирга келиб, бир кун олдин укаси ва дўконда савдо қилаётган, 1996 йилда туғилган С.Ш. ўртасидаги келишмовчиликни баҳона қилиб, уни урган.

Ҳолат юзасидан Ургут тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тайёрлаган:  Исомиддин Пулатов

Мавзуга оид