Жамият | 09:51 / 04.10.2025
3300
1 дақиқада ўқилади

Тадбиркорнинг салкам 1 млрд сўмини қўлга киритган шахс аниқланди

Бухоро вилоятида тадбиркорнинг 995,7 млн сўмини қўлга киритган шахс фош этилди.

Фото: Прокуратура департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Жондор тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда, фуқаро Х.С. (муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган) X.I. МЧЖ таъсисчисининг ишончини суиистеъмол қилиб, ёнилғи–мойлаш материалларини олиб бериш учун корхона ҳисоб рақамидан 995,7 млн сўмни ўзининг пластик картасига ўтказиб олишга эришиб, тадбиркорнинг жуда кўп миқдордаги пул маблағларини алдов йўли билан қўлга киритгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид