Ўзбекистон | 07:55 / 22.07.2022
4842
2 дақиқада ўқилади

Чет тили бўйича сертификатга эга абитуриентларга максимал балл берилади

Фото: Kun.uz

Тест синовларида (касбий (ижодий) имтиҳон) чет тили фани бўлган барча бакалавриат йўналишларига ҳужжат топширган ва миллий ёки халқаро сертификатнинг қатор даражаларига эга бўлган абитуриентларга ушбу фандан имтиҳонларсиз максимал балл берилади.

“Ҳуқуқий ахборот” каналига кўра:

  • инглиз тили учун – миллий сертификат ёки International English Language Testing System (IELTS 5,5 (бунда ТДЮУ учун writing'дан 5,5 балл), Test of English as a Foreign Language (TOEFL IBT 72), Cambridge Assessment English FCE, Cambridge Assessment English Linguaskill халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;
  • япон тили учун — миллий сертификат ёки Japanese Language Proficiency Test (JLPT № 2) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;
  • немис тили учун — миллий сертификат ёки Goethe-Zertifikat, Deutsches Sprachdiplom (DSD), Test Deutsch als Fremdsprache (Test DAF) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;
  • француз тили учун — миллий сертификат ёки Diplôme d’Etudes en Langue Française (DELF), Test de Connaissance du Française (TCF4) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;
  • бошқа тиллар учун — миллий сертификат ёки халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари В2 ва ундан юқори.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид