Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда хорижий тил билиш сертификатини олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
У танишлари ёрдамида имтиҳонсиз Toefl IBT Home Edition хорижий тил сертификатини 1400 долларга олиб беришини айтиб, шундан 700 долларни олган вақтида ушланган.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Тошкент шаҳри бошқармаси ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, фуқаро Д.С. фуқаро Ф.А.га танишлари ёрдамида ҳеч қандай имтиҳонларсиз Toefl IBT Home Edition хорижий тил сертификатини 1400 АҚШ доллари эвазига олиб беришини айтиб, шундан 700 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
15:20 / 14.03.2026
Бўлажак ўқитувчилар касбий сертификатлашдан ихтиёрий тарзда ўтиши мумкин
22:24 / 01.03.2026
Ўқитувчиларнинг амалдаги сертификатлари муддати тугамагунича малака тоифаси туширилмайди – вазирлик
12:38 / 13.02.2026
Тошкентда сертификатсиз дорилар савдоси билан шуғулланган шахслар ушланди
12:25 / 11.02.2026