Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп ЕИни савдо муносабатларида «мини-Хитой» деб атади
Трампнинг сўзларига кўра, Европа давлатларининг АҚШдан товар сотиб олишни истамаслиги сабабли АҚШнинг ЕИ билан савдо тақчиллиги 300 миллиард доллардан ошади.
Фото: AP
АҚШ собиқ президенти ва Республикачилар партиясидан ушбу лавозимга номзод Доналд Трамп АҚШнинг блок билан савдо алоқалари ҳақида гапирар экан, Европа Иттифоқини «мини-Хитой» деб атади. Трампнинг сўзларини 24 октябр, пайшанба куни AFP агентлиги келтирган.
«Улар бизнинг машиналаримизни олишмайди, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларимизни олишмайди, улар ҳеч нарсани олишмайди. Сизда Европа Иттифоқи билан 312 миллиард долларлик камомад бор. Биласизми, Европа Иттифоқи мини-Хитой, ҳатто у мини ҳам эмас», деди Трамп. Европа Иттифоқи статистика агентлиги Евростат маълумотларига кўра, ўтган йили АҚШнинг Европа Иттифоқи билан товар айирбошлашда камомади 157,9 миллиард еврони ташкил этган, бу 170,54 миллиард долларга тенг, деб ёзади AFP.
Миллионлаб америкаликлар президентлик сайловларида овоз бериб бўлди
22 октябр куни кечқурун АҚШ оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ президентлиги сайловларида миллионлаб америкаликлар аллақачон иштирок этган – ҳозиргача 17 миллиондан ортиқ сайловчи бюллетенларни почта орқали юборган ёки олдиндан очилган сайлов участкаларида овоз берган.
Тўрт йил аввал, президентлик сайлови пандемия даврида ўтказилганда, 100 миллиондан ортиқ одам муддатидан олдин овоз берган. Таҳлилчиларнинг айтишича, бу йил муддатидан олдин овоз беришнинг оммалашгани сайловчиларнинг овоз бериш одатлари ўзгарганидан далолат беради.