Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа вакиллари Киевда тинчлик режасини муҳокама қилди
Европа мамлакатларининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчилари 20 банддан иборат тинчлик режасини муҳокама қилиш учун Киевга келди.
Фото: AP
Украинанинг бош музокарачиси Рустем Умеровнинг сўзларига кўра, музокараларда Канада ва НАТО вакиллари ҳамда Европа мамлакатлари вакиллари иштирок этди.
Зеленский X тармоғидаги саҳифасида хавфсизлик кафолатлари, реконструкция ва тикланишнинг базавий асослари бўйича келишувга эришилганини маълум қилди.
"Биз шунингдек, АҚШ билан учрашувларга тайёргарлик кўряпмиз", - дея қўшимча қилди Украина президенти.
Музокараларда иштирок этган Украинанинг яна бир вакили Александр Бевзнинг айтишича, ЕИ мамлакатлари билан хавфсизлик кафолатлари режаси биринчи мудофаа чизиғи сифатида Украина қўшинлари туриши, мамлакатда Европа мамлакатлари раҳбарлигидаги қўшинларни жойлаштириши ҳамда АҚШ томонидан хавфсизлик кафолатлари берилишини ўз ичига олади.
Президент Володимир Зеленский муҳокамалардан кейин ўтказилган брифингда хавфсизлик кафолатларида Украинада камида Франция ва Буюк Британия ҳарбийлари жойлаштирилиши кўзда тутилиши лозимлигини таъкидлади.
Мавзуга оид
09:49 / 04.02.2026
FT: Россия сулҳни бузса, ғарб 72 соатда ҳарбий жавоб беришни кўзламоқда
09:34 / 04.02.2026
Украина Россия зарбаларидан сўнг музокаралардаги позициясини қайта кўриб чиқади
21:43 / 03.02.2026
Украина Европа ва АҚШ билан келажакда Россияга ҳарбий жавоб чораларини келишиб олди
21:38 / 03.02.2026