Жамият | 19:00 / 17.02.2026
2210
4 дақиқада ўқилади

Хоразмда янги таълим маркази: Осиё халқаро университети талабаларга қандай имкониятлар тақдим этади?

Замонавий кампусга эга олий таълим муассасалари ҳақида гап кетганда кўпчиликнинг тасаввурида, аввало, пойтахт намоён бўлади. Бироқ Хоразмда фаолият юритаётган Осиё халқаро университети кампуси бу стереотипни ўзгартирмоқда. Уч йирик ўқув биносидан иборат таълим мажмуасида бугунги кунда 2000 нафардан ортиқ талаба таҳсил оляпти. Kun.uz журналисти ўқув даргоҳида бўлиб, абитуриентлар учун махсус кўрсатув тайёрлади.

Таълим аудитория билан чекланмайди

Кампус ҳудудида сўнгги техникалар асосида жиҳозланган лабораториялар, талабалар учун коворкинг зоналари, спорт ва дам олиш масканлари ҳамда сифатли инфратузилма мавжуд. Бу ерда таълим жараёни фақат маъруза ва семинарлар билан чегараланиб қолмайди. Муҳит талабанинг мустақил фикрлаши, жамоавий ишлаши ва амалий кўникмаларини шакллантиришга йўналтирилган.

Хусусан, тиббиёт йўналиши талабалари учун махсус симуляция маркази ташкил этилган. Унда ёш изланувчилар биринчи курсданоқ назарий билимларини реал амалиётга яқин шароитда синаб кўриш имкониятига эга. Тиббиёт соҳаси юқори масъулият, доимий ўқиш ва чуқур амалий тайёргарликни талаб қилади. Кампусда айнан шу жиҳатлар тизимли равишда йўлга қўйилган.

Бухородаги асосий мактаб тажрибаси

Осиё халқаро университети 2022 йилда расмий лицензия асосида Бухоро шаҳрида ташкил этилган. Бугунги кунда университет бакалавр, магистратура, ординатура ва докторантура босқичларини ўз ичига олган 90 дан ортиқ таълим дастурларини таклиф этади. Улар қаторида стоматология, фармация, педагогика, техника ва IT каби йўналишлар мавжуд.

Бухорода шаклланган тизимли ва амалиётга йўналтирилган ёндашув Хоразм кампусида ҳам давом эттирилмоқда. Ўқув хоналари, лабораториялар, кутубхона ва технологик инфратузилма таълим сифатини таъминлашга хизмат қилади. Профессор-ўқитувчилар таркибида фан докторлари, фан номзодлари ва тажрибали мутахассислар фаолият юритади.

Таълимда амалий тажриба биринчи ўринда

Хоразм кампусида педагогика, иқтисодиёт, техника, IT ва яна йигирмадан ортиқ замонавий йўналишлар мавжуд. Ҳар бир йўналишда таълим жараёни амалий машғулотлар билан уйғунлаштирилган.

Талабалар назарий билимларни бевосита лаборатория, техника марказлари ва махсус амалий машғулот хоналарида мустаҳкамлайди. Бу ёндашув мутахассисни қоғоздаги билим билан эмас, реал иш муҳитига тайёр ҳолатда шакллантиришга қаратилган.

Грант ва рағбатлантириш тизими

Кампусда иқтидорли ва фаол талабаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида грант ва стипендия тизими жорий этилган. Талабалар билим даражаси, фаоллигига қараб 25, 50, 75 ва 100 фоизлик грант асосида таҳсил олиш имкониятини қўлга киритишлари мумкин.

Шунингдек, ўқиш давомида юқори натижа кўрсатган талабалар учун стипендиялар ва рағбатлантирувчи мукофотлар ажратилади. Бу тизим соғлом рақобат муҳитини шакллантириш ва талабаларни мунтазам ўсишга ундашга хизмат қилади.

Менторлик ва таълим сифати

Таълим сифати, аввало, ўқитувчилар салоҳиятига боғлиқ. Кампусда дарс бераётган профессор-ўқитувчилар фақат маъруза ўқиш билан чекланмайди, талаба билан менторлик асосида ишлайди. Улар мустақил фикрлашни рағбатлантиради, касбий йўналишни аниқлашда кўмак беради ва индивидуал ривожланишга эътибор қаратaди.

Университет фаолияти ва қабул жараёнлари ҳақидаги батафсил маълумотларни расмий манбалар орқали олиш мумкин.

Web-page: www.oxu.uz

Telegram: t.me/oxu_khorezm

Instagram: instagram.com/oxu_xorazm

Муаллиф: Иброҳим Самадов
Монтаж устаси: Бобурмирзо Анваров

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид