Ўзбекистон | 16:06 / 16.06.2023
16162
2 дақиқада ўқилади

Россия газини Ўзбекистонга экспорт қилиш 2023 йилнинг 4-чорагидан бошланади

Россия гази Ўзбекистонга етказиб берилади.

Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати

Бугун Санкт-Петербург Халқаро иқтисодий форумида Россия газини Ўзбекистонга етказиб бериш бўйича шартнома ва республика газ узатиш тизимини Россия газини қабул қилишга тайёрлаш бўйича «Йўл харитаси» имзоланди.

Ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари Жамшид Хўжаев иштирокида Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ҳамда «Газпром» ОАЖ бошқаруви раиси Алексей Миллер имзолади.

Россия газини Ўзбекистонга Қозоғистон ҳудуди орқали экспорт қилиш 2023 йилнинг тўртинчи чорагидан бошланади.

2023 йил январ ойида Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва «Газпром» ўртасида газ соҳасидаги ҳамкорлик бўйича «Йўл харитаси» имзоланган эди. Келишувда жорий йил март ойидан бошлаб «Ўрта Осиё – Марказ» қувури орқали реверсив тартибда Россиядан Ўзбекистонга бозор нархида газ етказиб беришни бошлаш учун зарур техник чоралар кўзда тутилган эди.

Россия компанияси шунга ўхшаш шартномани деярли бир вақтда Қозоғистон билан ҳам имзолаган.

Мавзуга оид