Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Газпром» Ўзбекистонга табиий газ ва суюлтирилган газ етказиб беришни кўпайтирмоқчи
Мамлакатларнинг нефт-газ компаниялари Ўзбекистонда қазиб олиниши қийин бўлган конларни ўзлаштириш бўйича ҳамкорлик имкониятларини кўриб чиқмоқда.
«Газпром» Ўзбекистонга йилига 7,7 миллиард куб метр табиий газ етказиб бериш бўйича шартномани амалга оширишни давом эттирмоқда, шу билан бирга, таъминот ҳажмини, шу жумладан суюлтирилган газ ҳажмини ошириш учун катта истиқболлар мавжуд.
Бу ҳақда Россия бош вазири ўринбосари Александр Новакнинг Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов билан газ, нефт, атом саноати соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган учрашуви якунлари бўйича маълум қилинди.
2024 йилда Ўзбекистонга 233,5 минг тонна Россия нефти етказиб берилди. Мамлакатларнинг нефт-газ компаниялари Ўзбекистонда қазиб олиниши қийин бўлган конларни ўзлаштириш бўйича ҳамкорлик имкониятларини кўриб чиқмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
09:32
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:28 / 19.06.2026