Ўзбекистон | 11:42 / 13.12.2022
10147
1 дақиқада ўқилади

Тадбиркорларнинг энергия ресурсларидан фойдаланиш ҳолати текширилади 

Фото: Kun.uz

“Куз-қиш мавсумида истеъмолчиларни автобензин маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ва улар нархлари кескин ошиши олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

2022 йил 10 декабрдан 2023 йил 1 мартгача импорт қилинадиган, маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган ва тадбиркорлар томонидан якуний истеъмолчиларга сотиладиган АИ-80 автобензин учун, истисно тариқасида, акциз солиғи “нол” ставкада қўлланади.

2022 йил 10 декабрдан 2023 йил 1 апрелгача президент ҳузуридаги тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишмасдан тадбиркорларни улар молиявий-иқтисодий фаолиятига аралашмаган ҳолда энергия ресурсларидан ноқонуний ва самарасиз фойдаланиш ҳолатлари бўйича текширишга рухсат берилди.

Текширувлар натижалари бўйича автобензин маҳсулотлари ортиқча йўқотишларига ва талон-торожликларга йўл қўйган мансабдор шахсларга қонунчиликда белгиланган жазо чораларини қўллаш, улар фаолиятига ҳуқуқий баҳо бериш юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдимномалар киритилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид