Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таълим инспекцияси, Олий таълим вазирлиги ва Жаҳон банки мутахассисларидан иборат координацион гуруҳ тузилади
Фото: AP
2019 йилнинг 17 июль куни Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида Жаҳон банки ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилаётган «Олий таълим тизимини такомиллаштириш» лойиҳаси бўйича навбатдаги учрашув ўтказилди.
Учрашув аввалида Давлат инспекцияси раҳбари Улуғбек Тошкенбоев мазкур лойиҳа доирасида инспекция томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида қисқача маълумот бериб ўтди. Жумладан, халқаро консультант ва Давлат инспекцияси томонидан таклиф этилаётган тизимни жорий қилиш стратегияси ишлаб чиқилганлиги, уни амалиётга жорий этиш учун барча шарт-шароитларни яратиш ҳамда янги тизимни синовдан ўтказиш мақсадида халқаро консалтинг компанияси ёллаш режалаштирилганлиги, ҳозирга қадар ушбу танловга 8 та компания ўз номзодини тавсия қилган бўлиб, улардан 6 таси танловда иштирок этиш ваколатига эга бўлди. Танлов натижаларига кўра қайси компания ушбу вазифани бажаришга лойиқ деб топилиши сентябрь ойида маълум бўлади.
Шунингдек, учрашувда Давлат инспекцияси раҳбари томонидан лойиҳа доирасида Олий таълим тизимида таълим сифатини яхшилаш бўйича Давлат инспекцияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Жаҳон банки етакчи мутахассисларидан иборат координацион гуруҳ шакллантириш таклифи берилди. Жаҳон банки вакиллари томонидан мазкур гуруҳнинг ташкил этилиши Ўзбекистон олий таълим тизимида улкан «репутация» бўлиши мумкин, деб эътироф этилди.
Учрашув сўнггида Жаҳон банки вакилларидан лойиҳа раҳбари Диего Амбасс инспекция томонидан илгари сурилган таклиф ва ташаббусларни Жаҳон банки қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини ҳамда бу борада ҳамкорлик жараёнлари янада мустаҳкамланишини таъкидлади.
Мавзуга оид
11:25 / 24.03.2026
Жаҳон банки Сурхондарёда йўл қуришга 200 млн доллар ажратади
10:09 / 24.02.2026
ЖБ: Украинани тиклаш учун 588 млрд доллар керак бўлади
22:40 / 23.01.2026
Жаҳон банки Марказий Осиёда биринчи электр энергия бозори яратилишини қўллаб-қувватлайди
14:25 / 26.12.2025