Иқтисодиёт | 19:02 / 21.11.2019
9896
2 дақиқада ўқилади

Қарши, Хива ва Урганч шаҳарларининг канализация тармоқларини таъмирлаш учун ЕТТБдан қарз олинадиган бўлди

Фото: ЎзА

Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларидаги инфратузилмани яхшилаш учун 246,1 миллион доллар миқдорида маблағ ажратадиган бўлди.

Тегишли шартнома ЕТТБ ва Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ўртасида 20 ноябрь куни Тошкентда, Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг иккинчи оралиқ мажлиси доирасида имзоланди.

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, мазкур маблағ қуйидагича тақсимланади:

  • Навоий ИЭСдан Бесопанда жойлашган 220 кв электр узатиш тармоғини улаш/узиш пунктигача 177 км узунликдаги электр линиясини қуриш учун ─ 96,1 млн АҚШ доллари;
  • Қарши шаҳри канализация тармоқларини таъмирлаш ва қурилиш ишларига ─ 60 млн АҚШ доллари;
  • Урганч, Хива ва Питнак шаҳарлари канализация тизимларини қайта таъмирлаш ва қурилиш ишларига 90 млн АҚШ доллари.

Қўшимча қилиш жоиз, 21 ноябрь куни korzinka.uz супермаркетлар тармоғи ЕТТБдан 40 млн долларгача тўғридан тўғри хорижий сармоя жалб этилаётгани ҳақида маълум қилди.

Мавзуга оид