Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Apple судда Steve Jobs компаниясига мағлуб бўлди
Фото: Napoli.Repubblica.it
Жинси ишлаб чиқарувчи Steve Jobs фирмаси Американинг Apple компанияси устидан ғалаба қозонди. Napoli.Repubblica.it шу ҳақида хабар берди.
2012 йилда ака-ука Винченцо ва Жакомо Барбатолар Apple ҳаммуассиси Стив Жобс номи билан савдо маркасини рўйхатдан ўтказишга қарор қилишди. Ака-ука Барбатолар шу ном остида жинси ишлаб чиқара бошлашди.
Таъкидланишича, Apple италияликларни судга беришга шошилган. Бироқ бунга компания номи эмас, унинг логоси сабаб бўлган — тишланган олмага ўхшаш J ҳарфи.
Шунга қарамай, суд италияликларни ҳақ дея қарор чиқарди. Steve Jobs эса ўз ассортиментини янада кенгайтириш ниятида.
Мавзуга оид
18:27
Ўзбекистонликларнинг хорижий бигтех компаниялар пулли хизматларидан фойдаланиши 80 фоизга ошди
18:16
Санжар Каримов 5 йилга қамалди
18:02
Apple голографик дисплейли iPhone ишлаб чиқмоқда
19:44 / 07.05.2026