Ўзбекистон | 23:15 / 27.04.2024
73970
2 дақиқада ўқилади

Навоийлик тадбиркор тергов изоляторида вафот этди

56 ёшли тадбиркор Азамат Холиқовга жиноят иши доирасида бир неча кун аввал қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган эди. Азамат Холиқов Kun.uz бир неча бор ёритган “Тўдакўл иши” билан боғлиқ ишда томонлардан бири эди.

Қизилтепа туманида яшовчи тадбиркор Азамат Холиқов вафот этди. Бу ҳақда туманда жаноза хабарлари бериб бориладиган Telegram гуруҳда эълон қолдирилган. 

Манбага кўра, тадбиркор бундан бир неча кун аввал терговга жалб қилиниб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган бўлган.  Азамат Холиқов соғлигидаги жиддий муаммо сабаб 26 апрел куни эрта тонгда тергов изоляторида вафот этган. 

Тадбиркорнинг қандай асослар бўйича терговга жалб этилгани ҳақида аниқ маълумот йўқ. 

Азамат Холиқов 1968 йилда Қизилтепа туманида туғилган.  У Kun.uz бир неча бор ёритган Тўдакўл ишида томонлардан бири бўлган “Golden Lake Fish” МЧЖ таъсисчиси эди.

Мавзуга оид