Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Толиблар ва Туркманистон чегарачилари ўртасида қуролли тўқнашув содир бўлди – ОАВ
Туркман чегарачилари ва толиблар ўртасидаги отишма душанба куни Жузжон вилоятининг Ҳамаб туманида содир бўлган.
Афғон-туркман чегарасида "Толибон" жангарилари ва туркманистонлик чегарачилар ўртасида қуролли тўқнашув содир бўлди, деб хабар берди Hasht-e subh газетаси.
"Уч кун аввал Туркманистон чегара хизмати ходимлари бир нафар тинч аҳоли вакилини ўлдирган ва бир нафарини калтаклаган. Воқеани ўрганиш вақтида "Толибон" жангарилари туркман чегарачиларининг ўт очишига жавобан ўқ узган", - дея Жузжон вилояти ахборот ва маданият бошқармаси бошлиғи Ҳилол Балхийнинг сўзларидан иқтибос келтирган газета.
Аниқлик киритилишича, туркман чегарачилари ва толиблар ўртасидаги отишма душанба куни Жузжон вилоятининг Ҳамаб туманида содир бўлган. Воқеанинг бошқа тафсилотлари келтирилмаган.
Ўтган йил декабрида "Толибон" жангарилари билан шунга ўхшаш тўқнашувлар Афғонистон-Эрон ва Афғонистон-Покистон чегараларида юз берганди.
Мавзуга оид
21:45 / 30.05.2026
Туркманистонда май ойи учун энг иссиқ рекорд ҳарорат янгиланди
18:14 / 28.05.2026
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегара тўғрисидаги битим ратификация қилинди
21:38 / 27.05.2026
Россия ва «Толибон» ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича келишувга эришди
21:29 / 21.05.2026