Спорт | 17:04 / 01.12.2020
64553
2 дақиқада ўқилади

Видео: Фарғонада Про-лиганинг ҳал қилувчи ўйини оммавий тартибсизлик билан тугади

Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатида футболчи ва мухлислар ўйин ҳакамларини калтаклашди.

Фото: Видеодан кадр

Про-лиганинг 28-тури доирасида Фарғона вилоятининг икки жамоаси - Яйпаннинг «Турон» ва Фарғонанинг «Нефтчи» жамоалари ўртасида ўтган баҳс якунида (1:0) мухлислар майдонга чиқиб кетиб, оммавий тартибсизлик рўй берди.

Про-лига ғолиблиги ва Суперлигага чиқиш йўлланмаси ҳал қилинган «Олтин ўйин»да меҳмонлар ғалаба қозонишди ва клуб ўз тарихида илк марта чемпионатнинг энг юқори лигасига йўл олди. Мезбон жамоа футболчилари эса мағлубиятни қабул қила олишмади – ижтимоий тармоқда тарқалган видеоларда фарғоналик футболчилардан бири ўйин бош ҳаками Шавкат Насибуллаевга акробатик усулда зарба берганини кўриш мумкин. Бундан ташқари, клуб ходимлари ва майдонга чиқиб келган мухлислар ҳам ҳакамларга ҳужум қилган, қанот ҳакамларидан бирининг боши ёрилгани айтилмоқда.

Kun.uz мухбири хабар қилишича, ушбу воқеа ўйинни томоша қилиш учун келган Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров ва вилоятнинг бошқа масъуллари, шунингдек, ПФЛ раҳбарияти кўз ўнгида содир бўлган.

Мавзуга оид