Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдулазиз Комилов Италия ордени билан тақдирланди
Ўзбекистон президентининг ташқи сиёсат бўйича махсус вакили, Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари Абдулазиз Комилов «Италия Республикаси олдидаги хизматлари учун» орденининг «Офицер» даражаси билан тақдирланди.
Фото: Kun.uz
Ўзбекистон президентининг ташқи сиёсат бўйича махсус вакили, давлат раҳбари ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари Абдулазиз Комилов «Италия Республикаси олдидаги хизматлари учун» ордени офицери» (Ordine al Merito della Repubblica Italiana) мукофоти билан тақдирланди.
Бу ҳақда Италия президенти бош котибиятининг Gazzetta Ufficiale ҳукумат газетасининг расмий сайтида эълон қилинган пресс-релизда маълум қилинди.
Рўйхатга Италия ва хорижий давлатлардаги бошқа таниқли шахслар ҳам киритилган.
Италиянинг Италия Республикаси олдидаги хизматлари учун» ордени олий давлат мукофоти бўлиб, 1951 йил 3 мартда таъсис этилган. У адабиёт, санъат, иқтисодиёт, хайрия, ижтимоий ва гуманитар фаолият соҳаларида миллат олдидаги салмоқли хизматлари учун Италия фуқаролари ва хорижликларни тақдирлашга мўлжалланган. Мукофот Италия президенти томонидан вазирлар кенгаши раисининг розилиги билан одатда йилига икки марта: 2 июн (Республика ташкил топган кун) ва 27 декабр (Конституция куни)да берилади.
Мавзуга оид
21:59 / 24.03.2026
Ўзбекистон Италиядан сунъий интеллект билан ишлайдиган агротехнологияларни харид қилади
12:03 / 24.03.2026
Италияда суд тизими ислоҳоти референдумда рад этилди
15:20 / 23.03.2026
Италияда суд тизими ислоҳоти бўйича ҳал қилувчи референдум ўтмоқда
08:54 / 18.03.2026