Ўзбекистон | 11:12 / 16.09.2017
23693
1 дақиқада ўқилади

ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси бошлиғига янги ўринбосар ва Махсус отрядга командир тайинланди

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги тизимида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда «Постда» газетаси хабар бермоқда.

Хусусан, подполковник Илҳом Қутлимуротов – ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимига,

подполковник Мурод Нурмуҳамедов – ИИВ ППХ ва ЖТСББ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига,

подполковник Акмал Жўраев – ИИВ Махсус отряд командири лавозимига,

подполковник Шуҳрат Йўлдошев – Тошкент вилояти ИИБ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига,

подполковник Шерзод Холмуродов – Жиззах вилояти ИИБ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлими бошлиғи лавозимига,

подполковник Озоджон Сатторов – Навоий вилояти Конимех тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид