Ўзбекистон | 09:36 / 18.11.2019
15024
1 дақиқада ўқилади

Бензин ишлаб чиқариш камайди

Фото: ТАСС

Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, 2019 йилнинг январь-октябрь ойларида республикада автомобиль бензини ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан камайди.

Қайд этилишича, 2018 йилнинг шу даврида 966,8 минг тонна бензин ишлаб чиқарилган бўлса, 2019 йилда - 839,5 минг тонна.

Дизель ёқилғисини ишлаб чиқариш ҳажмида ҳам пасайиш кузатилди. 2018 йилда 900,1 минг тонна дизель ишлаб чиқарилган бўлса, 2019 йилда - 839,2 минг тонна.

Шу билан бирга, Ўзбекистон 2019 йил январь-октябрь ойларида нефть қазиб олишни 2018 йилнинг шу даврига нисбатан (624,3 минг тонна) қисқартирди - 584,1 минг тоннагача.

2019 йил январь-октябрь ойларида табиий газ қазиб олиш қарийб 49,3 миллиард куб метрни ташкил этди, бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан кам (49,8 миллиард куб метр).

2019 йил январь-октябрь ойларида Ўзбекистон 1,73 миллион тоннадан ортиқ газ конденсати қазиб олди, бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан кам (1,77 миллион тонна).

Мавзуга оид