Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Click устун мавқега эга рақамли платформа деб топилди
Рақобат қўмитаси Click АЖни онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга рақамли платформа оператори деб эътироф этди. Аввалроқ бу бозорда Payme ҳам устун мавқега эга деб топилганди.
Фото: Facebook / clickuzteam
Рақобат қўмитасининг тегишли буйруғи билан онлайн тўлов тизимлари бозорида Click АЖ устун мавқега эга рақамли платформа оператори деб эътироф этилди.
«Қўмита томонидан устун мавқега эга рақамли платформа оператори фаолиятини рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, устун мавқейини суиистеъмол қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида мажбурий тартибда Монополияга қарши комплаенс тизими жорий этилади ва тегишли тартибда мониторинг ўтказиб борилиши маълум қилинади», дейилади хабарда.
Аввалроқ, онлайн тўлов тизимлари бозорида Payme ҳам устун мавқега эга деб топилганди.
Мавзуга оид
16:19 / 17.02.2026
Рақобат қўмитаси кафе ва ресторанларни Рамазонда истеъмолчиларга «сет»ларни мажбурлаб сотмасликка чақирди
18:14 / 16.02.2026
Рақобат қўмитаси Рамазон ойида нархларни назорат қилади
14:31 / 12.02.2026
Рақобат қўмитаси асоссиз қарздорлик юзасидан Чиқиндиларни бошқариш агентлигига сўров юборди
15:10 / 03.02.2026