Таълим | 13:49 / 16.10.2025
11021
1 дақиқада ўқилади

Мактабларда кузги таътил 4 ноябрдан бошланади

Таътилдан сўнг II чорак дарслари 10 ноябрдан бошланади.

Фото: Kun.uz

Ўзбекистондаги умумий ўрта таълим мактаблари учун 2025-2026 ўқув йилининг кузги таътили санаси маълум қилинди.

Кузги таътил жорий йилнинг 4 ноябр кунидан бошланиб, 9 ноябргача давом этади.

II чорак учун дарслар 10 ноябр, душанба кунидан бошлаб қайта тикланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид