Тошкент ирригация ва мелиорация институти номи ўзгарди
Ўзбекистон Президентининг 3003-сонли қарорига мувофиқ, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимида Тошкент ирригация ва мелиорация институти Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалиги механизациялаш муҳандислари институтига айлантирилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати Кун.uz мухбирига хабар берди.
Мазкур қарорда кўплаб тегишли чора-тадбирлар, ташкилий ишлар белгилаб қўйилган. Янги Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалиги механизациялаш муҳандислари институти республика бўйлаб ушбу йўналишда кадрларни тайёрлаш бўйича асосий ўқув юрти бўлади.
Қишлоқ хўжалигига ихтисослашган олий ўқув юртларини қўллаб-қувватлаш учун махсус жамғарма ташкил этилди.
Шунингдек, қарорда мазкур соҳага йўналтирилган 132та коллеж рўйхати тузилиб, янги очиладиган институт билан яқиндан иш олиб бориши белгиланган.
Мавзуга оид
20:54 / 11.11.2024
Қозоғистон баҳорда Марказий Осиё давлатларидан 11 миллиард куб метр сув олади
19:07 / 07.11.2024
2025 йилда каналларни бетонлаштиришга 800 миллиард сўм ажратилади
18:21 / 07.11.2024
Президент сув таъминоти оғир туманларда суғоришни «ақлли тизимга» ўтказишни буюрди
09:55 / 15.10.2024