Тошкентда "Спарк" ва "Матиз" тўқнашиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди
10 октябр куни Нурафшон кўчасида икки автомашина тўқнашиши оқибатида "Спарк" ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган. "Спарк" ичида бўлган 2 нафар йўловчи ҳамда "Матиз" ҳайдовчиси биринчи ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.
Жорий йилнинг 10 октябр куни соат 23:30 ларда Олмазор тумани Нурафшон кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, ҳайдовчи, 1984 йилда туғилган Б.Қ. бошқарувида бўлган "Спарк" русумли автомашина ва ҳайдовчи, 2004 йилда туғилган И.Т. бошқарувида бўлган "Матиз" русумли автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
ЙТҲ оқибатида "Спарк" автомашина ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, "Спарк" ичида бўлган 2 нафар йўловчи ҳамда "Матиз" автомашинаси ҳайдовчиси биринчи ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
Мавзуга оид
19:07 / 18.12.2024
Самарқандда автобус пиёдани уриб юборди
13:20 / 17.12.2024
Россиядаги ЙТҲда 5 нафар ўзбекистонлик вафот этди
21:02 / 12.12.2024
Янгийўлда 5 болани босиб кетиб, икки нафарининг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи ахлоқ тузатиш жазосини олди
07:20 / 12.12.2024