Жорий йилнинг 21 октябр куни соат 15:30 ларда Мирзо Улуғбек тумани Феруза кўчасида Nexia-3 ва Matiz автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Ҳодиса натижасида ҳеч ким тан жароҳат олмаган. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
ИИББ барча йўл ҳаракати қатнашчиларини йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирди.















