Ўзбекистон | 14:21 / 08.08.2025
14319
2 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин ўртасида телефон мулоқоти ўтказилди

Россия президенти 6 август куни Москва шаҳрида АҚШ президентининг махсус вакили Стивен Уиткофф билан ўтказилган музокараларнинг асосий натижалари ҳақида маълум қилди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 8 август куни Россия Федерацияси президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.

Икки томонлама ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар кўриб чиқилди.

Россия президенти 6 август куни Москва шаҳрида АҚШ президентининг махсус вакили Стивен Уиткофф билан ўтказилган музокараларнинг асосий натижалари ҳақида маълум қилди.

Кремл хабарида айтилишича, Шавкат Мирзиёев ушбу муҳим маълумот учун миннатдорлик билдириб, Украина инқирозини ҳал этишнинг сиёсий-дипломатик йўлларини излаш борасидаги саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашини билдирган. 

Олий даражадаги келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг амалий жиҳатлари ҳам муҳокама қилинди.

Ўзаро товар айирбошлаш ва инвестиция кўрсаткичларининг ўсиш суръатини таъминлаш, иқтисодиётнинг устувор тармоқларида кооперация лойиҳаларини жадаллаштириш, ҳудудлар даражасида сермаҳсул алоқалар, ишбилармонлик ва гуманитар алмашинувларни давом эттиришга қаратилган мувофиқлаштирилган чора-тадбирларни қабул қилишга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон ва Россия етакчилари бўлажак учрашув ва тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид