3–7 июнь кунлари Тошкентда уч асрнинг максимум ҳарорати кузатилгани маълум бўлди
Тошкентда 3—7 июнь кунлари кузатилган иссиқ об-ҳаво янги рекордларни ўрнатди.
«Ўзгидромет» 3–7 июнь кунлари Ўзбекистонга Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво массалари кириб келиши, ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиб кетиши ва ўртача суткалик ҳаво ҳароратининг шу кунлар учун хос бўлгани иқлимий меъёр қийматларидан 7-10 даража юқорилаши тўғрисида маълум қилганди.
Қайд этилишича, шу кунлари кузатилган ҳарорат уч аср аввалги рекорддан юқори бўлди.
«Тошкент шаҳрида 2021 йил 3-7 июнь кунлари шу кун учун рекорд иссиқ ҳаво ҳароратлари қайд этилди. Тошкент шаҳрида 3-7 июнь кунлари кузатилган максимал ҳаво ҳарорати деярли ўтган аср бошлари ва 19 аср охирларида ушбу кунларда қайд этилган максимумларни янгилади. Тошкент шаҳрида кузатувлар тарихида қайд этилган энг юқори ҳаво ҳарорати +44,6 даражага етган бўлиб, бу кўрсаткич 1997 йил 18 июлда кузатилган», дейилади «Ўзгидромет» хабарида.
2021 йил 6 июнь куни ҳарорат 42,6 даража иссиқ бўлди. Бунга қадар шу кундаги юқори ҳарорат 1811 йилда қайд этилган ва 38,5 даража иссиқ бўлган. 7 июнь куни эса ҳарорат 40,8 даражагача кўтарилди. Унга қадар шу кундаги максимал кўрсаткич 1894 йилда кузатилган ва 39,7 даража иссиқ бўлган. Ўзбекистонда 31 майдаги ҳарорат ҳам мутлақ максимумга етганди.
Мавзуга оид
17:02 / 22.11.2024
Тошкентда 4 млн дона пиротехника буюмлари йўқ қилинди
15:28 / 22.11.2024
Светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланган Malibu пиёдани уриб юборишига оз қолди
10:51 / 22.11.2024
23 ноябр куни кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин
21:43 / 21.11.2024