Иқтисодиёт | 13:09 / 06.09.2021
15433
2 дақиқада ўқилади

Йўл, сув ва таълим муаммолари – аҳоли юборган таклифларга ажратиладиган маблағлар бўйича маълумот берилди

Ташаббусли бюджет лойиҳасида аҳоли ташаббусларига овоз бериш жараёнлари якунланди. Энг кўп йўллар ва мактабларни таъмирлаш, ичимлик сувга оид ташаббуслар қолдирилди. Aжратилган маблағ оширилди.

Ташаббусли бюджетга аҳоли томонидан юборилган ташаббусларга овоз бериш якунланди, 205 та туман ва шаҳарда жами 881 та таклиф ғолиб деб топилди, деб хабар бермоқда Молия вазирлиги.

Ташаббусли бюджетга юборилган таклифларни молиялаштириш учун туман (шаҳар)лар бюджетлари қўшимча манбалари ҳисобидан:

  • 2021 йил бошида шаклланган қўшимча манбаларнинг камида 10 фоиз ҳисобидан 40100 млн сўм;
  • 2021 йил 1-чорак якунларига кўра қўшимча манбаларнинг камида 10 фоиз ҳисобидан 32818 млн сўм;
  • 2021 йил 1-ярим йиллик якунларига қўшимча манбаларнинг камида 30 фоиз ҳисобидан 126646 млн сўм.

«Фуқаролар ташаббуси» жамғармасига ҳаммаси бўлиб 292,2 млрд сўм маблағ йўналтирилди.

Ташаббусли бюджет якунларига кўра 205та туман ва шаҳарда жами 881та таклиф ғолиб деб топилди.

Шунингдек, вазирлик хабарида жамғармаларга қўшимча маблағ ажратилиши ҳисобига ғолиб таклифлар сонига аниқлик киритилиши мумкинлиги қўшимча қилинган.

Аввалроқ молия вазири ўринбосари 3-чорак якунида ташаббусли бюджет учун ажратилган маблағ 400 млрд сўмга етказилишини билдирганди.

Мавзуга оид