Иқтисодиёт | 16:30 / 01.06.2019
15879
2 дақиқада ўқилади

Май ойида нархлар ўртача неча фоизга ошгани маълум қилинди

Фото: KUN.UZ

2019 йилнинг май ойида товарлар ва хизматларнинг истеъмол нархлари ўртача 0,7%га кўтарилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.

Умумий ҳисобда 2019 йилнинг январь-май ойлари давомида истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматлар нархлари 6,0%га қимматлашди. 2018 йилнинг май ойига нисбатан республика истеъмол секторидаги ўртача нархлар даражаси 13,7%га ошди. 

Ойлик нархлар тебраниши таҳлилига кўра, умумий ҳисобда 2019 йилнинг январь-май ойларида истеъмол нархлари кўтарилиш 6,0%ни ташкил этиб, уларнинг ўсиш суръатларида нисбатан секинлашув қайд этилган. Жорий йилнинг биринчи чорагида нархларнинг ойлик ўсиш суръати бир фоизлик кўрсаткичдан 0,2-0,6 даражада юқорироқ ошган бўлса (январда 1,5 %, февралда 1,6 %, март ойида 1,2 %), апрель ва май ойларида ушбу кўрсаткичдан пастроқни ташкил этган (апрелда 0,9 %, май ойида 0,7 %). 

2018 йил ва 2019 йилнинг январь-май ойлари учун умумий истеъмол нархлари индекси динамикасининг йиллик кўриниши (ўтган йилнинг мос ойига нисбатан) умумий тенденциянинг босқичма-босқич пасайиши билан тавсифланади. Шундай қилиб, энг юқори кўрсаткич 2018 йилнинг январь ойида қайд этилган бўлса, кейинчалик 2019 йилнинг май ойида 13,7 % даражагача пасайган. Истеъмол нархлари индекси кўрсаткичининг минимал даражага етганлиги 2019 йилнинг январида кузатилиб (13,0 %), йиллик истеъмол нархлари индекси аста-секин кўтарила бошлади. 

2019 йилнинг май ойи натижаларига кўра йирик гуруҳлар бўйича нарх ўзгаришлари товарларда 0,6 %, жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари 0,5 %, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,7 %, хизматлар эса 1,5 %га қимматлашди. 

Мавзуга оид