Ўзбекистон | 15:14 / 24.10.2022
8390
2 дақиқада ўқилади

Тошкент-Андижон ва Тошкент-Самарқанд пулли автомобил йўллари 2026 йилгача қурилади 

Тошкент-Андижон ва Тошкент-Самарқанд пулли автомобиль йўллари 2026 йилгача қуриб битказилади. Бу ҳақда Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги директори Зокир Бозоров маълум қилди.

Зокир Бозоров

Қайд этилишича, 2022-2026 йилларда транспорт соҳасида амалга оширилиши режалаштирилган 5 та йирик лойиҳа бўйича ҳужжатлар тайёрлаш ва ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Булар: 

  • Жаҳон банки маслаҳат кўмагида амалга оширилаётган Тошкент-Андижон пулли автомобиль йўлини қуриш лойиҳаси;
  • Европа тикланиш ва тараққиёт банки маслаҳат кўмагида амалга оширилаётган Тошкент-Самарқанд пулли автомобиль йўлини қуриш лойиҳаси;
  • Самарқанд ва Шаҳрисабз шаҳарлари орасида 66 кмлик автомобиль йўли ва Тахтақорача довонида 4,4 кмлик туннель қуриш лойиҳаси.
  • Шунингдек, Тошкент шаҳар ва ҳудудий халқаро аэропортларни модернизация қилиш ва бошқарувга бериш лойиҳалари бўйича Жаҳон банки гуруҳи томонидан ўрганиш ишлари давом этмоқда.
  • Бухоро ва Урганч халқаро аэропортларни модернизация қилиш ва бошқарувга бериш лойиҳаси бўйича ўрганиш ишлари давом этяпти.

Маълум қилинишича, Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги томонидан республика масъул вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2019 йилдан жорий йил сентябрь ойига қадар умумий қиймати 12,4 млрд доллардан ортиқ бўлган жами 423 та давлат-хусусий шериклик лойиҳаси бўйича ишлар олиб борилди.

Мавзуга оид