Тошкент–Хўжакент темирйўли Чиноркентгача узайтирилди
Тошкент–Хўжакент электропоезди йўналиши 1,5 километрга узайтирилиб, поездлар “Чиноркент” бекатигача борадиган бўлди. Шунингдек, Паркент туманидаги сўлим масканларга боришни қулайлаштириш учун 24 километрлик Байтқўрғон–Паркент электрлаштирилган темирйўли қурилишига старт берилди.

Фото: Тошкент минтақавий темирйўл узели
Тошкент–Хўжакент электропоезди қатнови «Чиноркент» бекатигача узайтирилди. Бу ҳақда Тошкент минтақавий темирйўл узели хабар берди.
Хўжакентдан Чиноркентгача 1,5 км масофага темирйўл қурилди, шунингдек, “Чиноркент” темирйўл бекати қуриб битказилди ҳамда 22 январ куни фойдаланишга топширилди.
Бу ерда 150 м узунликда перрон ҳамда соябон қурилиб, имконияти чекланган йўловчилар учун сирғанишга қарши плиталар ўрнатилди ҳамда йўловчилар учун ерости туннели барпо этилди.
Эндиликда Тошкентдан йўлга чиққан йўловчилар, сайёҳлар замонавий электропоездда “Чиноркент” темирйўл бекатига етиб келиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, ушбу йўналишда янги электропоезд 2024 йил декабр ойидан қатнай бошлаган.
22 январ куни, шунингдек, 23,8 километрлик Байтқўрғон–Паркент электрлаштирилган темирйўли қурилишига старт берилди.
“Ўзбекистон темирйўллари” хабарига кўра, янги йўналиш “Боштранслойиҳа” АЖ томонидан лойиҳалаштирилган. Қурилиш ишларини темирйўлчилар амалга оширади.
Лойиҳа доирасида 2 та ажратиш пункти, 4 та кўприк, 2 та йўл ўтказгич, 1 та туннел туридаги йўл ўтказгич, 78 та сув ўтказиш иншооти, 7 та автомобил йўли ва темир йўли кесишмаси қурилиши режалаштирилган.
“Ушбу янги лойиҳа якунига етиб, фойдаланишга топширилгач, Паркент туманининг тоғли сўлим гўшаларига ташриф буюрувчилар, айниқса, сайёҳлар оқими сезиларли даражада ортишига замин яратилади”, – дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Мавзуга оид

20:26 / 28.03.2025
Гулистондан Чиноркентга шаҳарлараро тезюрар поезд қатнови йўлга қўйилди

20:49 / 27.03.2025
«Ўзтемирйўлйўловчи» танқид ортидан поездларда санитария назорати кучайтирилишини эълон қилди

20:18 / 26.03.2025
“Устимдан бир нечта суваракни уриб туширдим” — поездлардан яна бир шикоят

23:07 / 25.03.2025