Ўзбекистон | 14:35 / 13.04.2019
29342
2 дақиқада ўқилади

ИИББ: инспекторнинг боди-камераси онлайн кузатилиши мумкин  

Бугун, 13 апрель куни, Тошкент шаҳар ИИББда ўтказилган брифингда бошқарма бошлиғи ўринбосари Азизхон Умархонов ЙҲХХ ходимлари “Body camera” ишлатишни бошлаш санаси ва ишлаш тартиби бўйича маълумотлар берди.

Азизхон Умархонов

Маълум қилинишича, “Body camera” бўйича барча тендер ҳужжатлари ўтказиб бўлинган, яқин кунлар ичида дастлабки фойдаланиш ишлари бошланади. Бу камералар инспектор томонидан узлуксиз ишлатилиши шарт. Фақат зарур ҳоллардагина 5 дақиқага ўчирилиши мумкин, бундан ортиқ муддатга ўчса марказга хабар жўнатилади. “Body camera” маълумотлари бир ой давомида сақланади, зарур бўлганда, яъни баҳсли вазиятлар юзага келганда сўровга кўра улар билан ҳам ҳайдовчи, ҳам назорат қилувчи органлар танишишлари мумкин. 

Тезкор ҳолатларда ИИББ масъул ходимлари бу камералар маълумотларини онлайн тарзда ҳам кузатиб туриш имкониятига эга бўладилар.

Бундан олдин, Тошкентдаги патруль вертолёти бўйича қўшимча маълумот берилганди.

Мавзуга оид