Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Икки ойда 73 минг ўзбекистонлик ўзига ўзи кредит олишни тақиқлади
Кредит ахборот-таҳлилий маркази июн ойидан “Кредитга тақиқ” хизматини ишга туширган эди. Бюронинг Kun.uz'га маълум қилишича, ўтган икки ойда 73 мингдан зиёд ўзбекистонлик ўзига ўзи кредит олишни тақиқлаган. Хизматдан фойдаланганларнинг 34 фоизи – 26-35 ёш оралиғида.
Ўзбекистонда 6 июндан эътиборан жисмоний шахслар ўз номига кредит расмийлаштирилишини тақиқлаш имкониятига эга бўлди. Бу хизмат бепул бўлиб, ундан давлат хизматлари марказлари, ЯИДХП (my.gov.uz) ва “Кредит-ахборот таҳлилий маркази” бюроси сайтида фойдаланиш мумкин.
Бюронинг Kun.uz'га маълум қилишича, 1 август ҳолатига кўра, 73 346 ўзбекистонлик ушбу хизматдан фойдаланган. Шундан 22 197 нафари ёки 30 фоизи – аёллардир.
Ўз-ўзига кредит олишга тақиқ қўйганларнинг ёш кесимида тақсимоти қуйидагича:
- 26 ёшгача (11 694 нафар) – 16 фоиз
- 26-35 ёш (24 857 нафар) – 34 фоиз
- 36-45 ёш (20 216 нафар)– 28 фоиз
- 46-55 ёш (9856 нафар) – 13 фоиз
- 56 ёшдан юқори (6723) – 9 фоиз
Маълумот учун, ушбу тақиқни фаоллаштириш орқали фуқаролар ўзлари бехабар бўлган ҳолда уларнинг номига кредит битими расмийлаштирилишининг олдини олган бўлади.
Бу борадаги қонун шу йил март ойида имзоланган эди. Қонунга кўра, жисмоний шахсларга ўз номига кредит расмийлаштиришни тақиқлаш учун ёзма ёки электрон шаклда ЯИДХП, давлат хизматлари марказлари ёки кредит бюроларига мурожаат қилишлари мумкин. Тақиқ киритиш ҳам, тақиқни ечиш ҳам бепул амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 20 июндан бошлаб, фуқаролар ўзларининг кредит тарихи олинишига чеклов ўрнатиш имкониятига эга бўлганди.
Мавзуга оид
14:57 / 26.12.2025
Кредит олишга тақиқни қандай расмийлаштириш мумкин?
19:33 / 22.11.2025
S&P Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтингини яхшилади. Асосий омиллардан бири – олтин
16:31 / 19.11.2025
Президент йиғилишида икки туман ҳокими ишдан олинди
21:08 / 28.10.2025