Энди ҳокимлар бир вақтнинг ўзида маҳаллий кенгаш раиси бўлолмайди
Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида ҳокимлар бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари кенгаши раиси бўлиши мумкин эмаслиги назарда тутилган қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Депутатлар қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди.

Фото: Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси ўтказилди. Унда ҳокимлар бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари кенгаши раиси бўлиши мумкин эмаслигини назарда тутилган қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.
Қайд этилишича, янги таҳрирдаги Конституцияда халқ депутатлари кенгашига унинг депутатлари орасидан қонунга мувофиқ сайланадиган раис бошчилик қилиши ҳамда вилоят, туман, шаҳар ҳокими лавозимини эгаллаб турган шахс бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари кенгашининг раиси лавозимини эгаллаши мумкин эмаслигини назарда тутувчи янги норма ўз аксини топган. Шу билан бирга, янги конституциявий-ҳуқуқий шароитларда ҳоким ва маҳаллий кенгаш раиси лавозимлари ажратилаётгани амалдаги қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш ҳамда такомиллаштириш заруриятини келтириб чиқармоқда.
Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси билан Ўзбекистоннинг айрим қонун ҳужжатларига ҳокимлар ҳамда маҳаллий кенгашларнинг ваколатларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Қонун лойиҳасида қуйидагилар белгиланмоқда:
– маҳаллий кенгашлар фаолиятига депутатлар орасидан сайланадиган раис бошчилик қилиши;
– халқ депутатлари кенгаши раиси ўз вазифаларини бажариш даврида доимий ва бошқа комиссиялар, партия гуруҳлари таркибига кириши мумкин эмаслиги;
– кенгашлар йиғилишларида ҳоким номзоди кўриб чиқилаётганида номзод маҳаллий кенгаш депутатларига ҳудудни ривожлантириш дастурини тақдим этиши шартлиги;
– маҳаллий кенгаш ва ҳоким қабул қиладиган ҳужжатлар Ягона электрон тизимда (e-qaror.gov.uz) рўйхатдан ўтказилиши ва тизимга жойлаштирилиши, рўйхатдан ўтказилмаган ҳужжатларнинг ҳақиқий эмас деб ҳисобланиши.
Қайд этилишича, ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши маҳаллий кенгашлар фаолияти самарадорлиги янада оширишга, ҳокимларнинг халқ вакиллари олдидаги масъулиятини кучайтиришга хизмат қилади.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Филиппинда юз берган ЙТҲда 10 киши ҳалок бўлди
Жаҳон | 01:24
-
Зеленский Трампдан энг кучли қарталар тўпламини олди — АҚШ молия вазири
Жаҳон | 00:52
-
NASA’нинг икки аёл астронавти ХКС бортидан очиқ космосга чиқди
Фан-техника | 00:20
-
Пайариқ ҳокимининг таъқиби ортидан қамалган тадбиркорни Олий суд озод қилди
Ўзбекистон | 23:37 / 01.05.2025
Мавзуга оид

11:10 / 30.04.2025
Парламентда ғоялар тўқнашуви: Навбатдаги ялпи мажлис қандай ўтди?

18:00 / 23.04.2025
Таклифи инобатга олинмаган либераллар, нормани қатъий ҳимоя қилган ташаббускорлар – Қонунчилик палатаси ялпи мажлиси қандай ўтди?

18:13 / 22.04.2025
Солиқдан қочган тадбиркор илк марта қўлга тушганида зарарни қоплаб, енгиллик олиши мумкин

17:14 / 19.04.2025