Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Поликлиникаларда штатлар, ходимларнинг малака талаблари ва жиҳозлаш стандартлари такомиллаштирилади
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 18 май куни соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда оилавий шифокор пункти ва поликлиникаларда тиббий хизматлар сифатини яхшилаш масаласига эътибор қаратилди.
Бугунги кунда 250 дан зиёд касалликларнинг 87 тасини бирламчи бўғинда даволаш мумкин. Бунинг учун мазкур бўғинни малакали кадрлар, шошилинч ёрдам учун зарур 50 хил дори ва 16 турдаги тиббиёт воситалари билан таъминлаш керак.
Президент сурункали касалликларни бирламчи бўғинда даволаш, айниқса, юрак-қон томир ва ошқозон-ичак хасталиклари профилактикасини кучайтириш муҳимлигини таъкидлади. Бирламчи бўғинда даволаш зарур бўлган касалликлар бўйича бепул тиббий хизматлар пакети жорий этилиши белгиланди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан ҳамкорликда оилавий шифокорлар малакасини ошириш, «Қишлоқ шифокори» дастури доирасида олис ва чекка ҳудудларга мутахассисларни жалб қилиш кераклиги қайд этилди.
Оилавий шифокор пункти ва поликлиникаларда штатлар нормативи, шифокорлар ва ўрта тиббиёт ходимларининг малака талаблари, жиҳозлаш стандартларини такомиллаштириш вазифаси қўйилди.
Шунингдек, оналар ва болаларни соғлом турмуш тарзига ўргатиш, болаларнинг тўғри овқатланишини йўлга қўйиш муҳимлиги таъкидланди. Ҳар бир ҳудуд бўйича таҳлиллардан келиб чиқиб, мақсадли скрининглар ўтказиш вазифаси қўйилди.
Вилоятларда Перинатал ва Скрининг марказлари ягона кластер сифатида бирлаштирилиб, тумангача тушадиган бўғин ташкил қилиниши қайд этилди.
Мавзуга оид
18:33 / 01.04.2026
Поликлиника ёки оилавий шифокорни қандай ўзгартириш мумкин
18:31 / 28.08.2025
Шавкат Мирзиёев Хитойдаги ҳарбий парадда иштирок этади
17:40 / 28.08.2025
«Мана шу 30 йилликда ёпиқ давлат сифатида турганмиз» – муфтий Ўзбекистоннинг халқаро алоқалари кенгаяётгани ҳақида
21:09 / 27.08.2025